Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту
Информация к новости
  • Просмотров: 154
  • Автор: Admin
  • Дата: 26-09-2019, 15:55
26-09-2019, 15:55

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш

Категория: Информация

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш 5. Қуйидагилар ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари ҳисобланади:
ов қилиш (спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида);
балиқ овлаш (спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида);
ҳайвонот дунёсидан илмий, тиббий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;
ҳайвонлар фаолиятининг фойдали хусусиятларидан фойдаланиш;
ҳайвонлардан уларнинг фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш;
кўпайтириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, намойиш қилиш ҳамда тижорат мақсадларида тутқунликда сақлаш (питомникларда, ҳайвонот боғларида ва ҳоказо);
зоология коллекциялари барпо этиш;
ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш, уларни мослаштириш ва қайта мослаштириш;
тиббиёт, уй ҳайвонларининг ўлат касалликларига қарши, санитария-эпидемиология ва ветеринария мақсадларида фойдаланиш.
Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турлари ва усуллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
6. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади.
Ҳайвонот дунёсидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан ҳайвонларни яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва ҳайвонларга зарар етказмасдан амалга оширилади. Шунингдек барча табиий сув ҳавзаларида 5 килограммгача ва овчилик-балиқ овлаш хўжаликларига рўйхатдан ўтказилган табиий сув ҳавзаларида 10 килограммгача миқдорда балиқларни спорт ва ҳаваскорлик тарзида овлаш ҳам умумий фойдаланишга тегишли бўлади. Ҳайвонот дунёси объектларидан умумий фойдаланиш бепул амалга оширилади.
Балиқларни спорт ва ҳаваскорлик тарзида овлаш:
ушбу бандда белгиланган миқдорларда балиқ овлашнинг белгиланган қоидаларига риоя қилган ҳолда барча сув ҳавзаларида рухсат берилади;
қўриқхоналар ҳудудида, бошқа қўриқланадиган ҳудудларда овлаш тақиқланади (уларнинг низомларига мувофиқ);
балиқ питомниклари ва ҳавза хўжаликлари ҳудудида эса — маъмуриятнинг розилиги билан овлашга рухсат берилади.
7. Умумий фойдаланишга тегишли бўлмаган ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш махсус фойдаланиш ҳисобланади. Махсус фойдаланиш рухсатномалар асосида тўлов эвазига амалга оширилади.
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўлов ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларни ёввойи ҳайвонларни ва уларнинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан, биотехника тадбирларини ўтказишдан озод этмайди.
Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар ҳайвонот дунёсидан умумий асосларда фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

Метки к статье: по, шаблоны