» » Ҳайвонот дунёсидан умумий фойдаланишга рухсатномалар бериш тартиби
Информация к новости
  • Просмотров: 77
  • Автор: Admin
  • Дата: 26-09-2019, 15:55
26-09-2019, 15:55

Ҳайвонот дунёсидан умумий фойдаланишга рухсатномалар бериш тартиби

Категория: Информация

Ҳайвонот дунёсидан умумий фойдаланишга рухсатномалар бериш тартиби 9. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш, унинг мақсадларидан қатъи назар, фақат махсус ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ва тақсимланадиган пулли квоталар асосида берилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Чет эл фуқаролари томонидан ҳайвонот дунёсининг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган айрим турларини овлашни ташкил этиш ва овлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан белгиланади.
10. Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатномалар:
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонларни табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
ўрмон фонди (Давлат ўрмон фонди) ерларида — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан ажратиладиган квоталар асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан;
овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахслар томонидан — белгиланган квоталар доирасида фақат уларга бириктирилган ҳудудда;
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.
11. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш учун буюртманомалар:
ўрмон фонди (Давлат ўрмон фонди) ерларида ҳайвонот дунёси объектларини тутиш (отиш, овлаш)га Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига;
фақат уларга бириктирилган ҳудудларда овчилик-балиқчилик хўжаликларида белгиланган квоталар доирасида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга — овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг тегишли бошқарув органларига;
қолган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига берилади.
12. Ёввойи ҳайвонларни илмий, тиббий, маданий-маърифий мақсадларда ва бошқа мақсадларда тутишга рухсатномалар тақдим этилган буюртманомалар асосида берилади, уларда қуйидагилар кўрсатилади:
ёввойи ҳайвонларни тутадиган юридик шахс (ташкилот)нинг номи, унинг реквизитлари, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми, паспортига ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар;
тутишнинг мақсадлари ва усуллари;
турлар бўйича ҳайвонлар сони;
тутиш қуроллари ва сузиш воситалари (балиқ овлашда);
мўлжалланаётган тутиш жойи (туман, вилоят);
ҳайвонларни тутиш муддатлари.
Ариза 7 кун мобайнида кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, юридик ёки жисмоний шахс рухсатнома олиш учун буюртманомани такроран бериш ҳуқуқига эгадир.
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
13. Ёввойи ҳайвонларни спорт-ҳаваскорлик ва саноат мақсадларида тутишга рухсатнома тақдим этилган буюртманомалар асосида берилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
ёввойи ҳайвонларни тутадиган юридик шахс (ташкилот)нинг номи, унинг реквизитлари, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми, паспортига ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар;
ҳайвонларни тутиш мақсадлари;
овчилик-балиқчилик хўжаликлари ёки бошқа маъмурий ҳудудлар бўйича турларига кўра ҳайвонлар сони;
ҳайвонларни тутиш муддатлари;
ҳайвонларни тутиш жойи;
тутиш усули;
илмий ташкилотлар ва табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланган ҳайвонларнинг сўралаётган турлари сони тўғрисидаги маълумотлар;
табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланган ўтган йили тутилган ҳайвонлар сони (ҳайвонларнинг турлари ва хўжаликлар бўйича);
амалга ошириладиган муҳофаза қилиш ва кўпайтириш тадбирлари ҳажмлари;
агар уларни Ўзбекистон ташқарисига олиб чиқиш мўлжалланаётган бўлса, ҳайвонларни ва уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотларини етказиб беришга шартномалар (контрактлар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга рухсатнома олиш учун буюртманомага Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси илова қилинади.
Буюртманома 7 кун мобайнида кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда юридик ёки жисмоний шахс рухсатнома олиш учун буюртманомани такроран бериш ҳуқуқига эгадир.
(13-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
14. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан 15 кун мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга рухсатнома бериш тўғрисидаги тақдимномани Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади. Рухсатнома бериш рад этилиши учун асос мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бу ҳақда аризачига маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида 10 кун мобайнида тегишли рухсатномани расмийлаштиради ва беради.
15. Фуқаролар томонидан спорт-ҳаваскорлик ови ва балиқ овлаш овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг рухсатномалари бўйича фақат уларга бириктирилган ҳудудларда — овчилик-балиқчилик хўжаликларида амалга оширилади.
16. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланишга рухсатнома фақат мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ қиймат тўлангандан кейин берилади.
17. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланишга — ёввойи ҳайвонларни тутиш (отиш, овлаш)га рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган белгиланган намунадаги махсус бланкаларда берилади. Рухсатномалар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланади ва белгиланган тартибда сақланади.
Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга рухсатномалар берилиши махсус дафтарда қайд этилади, унда фойдаланувчи, тутиш жойи ва тутишга рухсат берилган ҳайвонлар сони, ҳайвонларни тутиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
18. Қуйидаги ҳолларда:
буюртманомада кўрсатилган ҳайвонларнинг турларини тутишга квота мавжуд бўлмаганда;
ҳайвонларни тақиқланган жойларда, тақиқланган вақтда ёки тақиқланган усулда тутишга буюртманома тақдим этилганда;
табиатни муҳофаза қилиш органларига тутиш сўралаётган ҳайвонлар сони тўғрисидаги маълумотлар ва илгари берилган рухсатнома (квота) бўйича тутилган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаганда;
тутилиши мўлжалланаётган ҳайвонлар сони қиймати тўланмаганда;
тутилган ҳайвонларни узоқ вақт тутиб туриш учун шарт-шароитлар мавжуд бўлмаганда;
қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолатларда рухсатнома бериш рад этилиши мумкин.
Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Рухсатнома берилиши рад этилганлиги тўғрисидаги қарор юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ юқори органларга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
19. Тайёрлаш ва спорт-ҳаваскорлик мақсадларида ёввойи ҳайвонларни тутишга рухсатнома олишда ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш, сонини ҳисобга олиш ҳамда тутилган ҳайвонларни ҳисобга олиш тадбирларини амалга оширадиган шахслар устуворлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.
20. Рухсатнома олган шахс уни фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас. Айбдор шахслар (рухсатномани берган ва қабул қилган шахслар) қонун ҳужжатларга мувофиқ жавоб берадилар.
21. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга рухсатнома олган юридик ва жисмоний шахс (мақсадлардан қатъи назар):
рухсатноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин, бироқ 10 кунлик муддатдан кечикмай, рухсатномани уни берган органга ундан фойдаланганлик тўғрисидаги қисқача ҳисобот билан биргаликда қайтаришга;
рухсатномада кўрсатилган барча талабларга риоя қилишга мажбурдир.
Рухсатномага ўзбошимчалик билан бирон-бир тузатиш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
22. Ҳайвонларни спорт-ҳаваскорлик овида ёки балиқ овида тутган жисмоний шахс овчилик-балиқчилик маҳсулотларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга ҳақлидир.
Овчилик маҳсулоти сотилган тақдирда, жисмоний шахс ҳайвонларни тутишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхасига, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
23. Рухсатнома унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир. Рухсатнома бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Тутилган ёввойи ҳайвонлардан рухсатномада кўрсатилган мақсадларга мувофиқ фойдаланилади.
24. Қонун ҳужжатлари талабларига, мазкур Низомга, шунингдек ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларда баён қилинган талабларга риоя этилиши учун номига рухсатнома берилган юридик ва жисмоний шахслар жавоб берадилар. Йўл қўйилган бузилишлар учун рухсатнома олиб қўйилади, қонунни бузувчига нисбатан эса амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўлланилади.
25. Овчилик хўжалигига, инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказаётган ҳайвонлар уларга бириктирилган ер майдонларида овчилик-балиқчилик хўжаликларининг овчилари ва ёлланган овчилари ҳамда овчилар ва фуқароларнинг махсус бригадалари томонидан, ов мавсумидан ташқари, рухсатномалар бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда тутилади.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Добавление комментария

Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *