Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту
Информация к новости
  • Просмотров: 4573
  • Автор: Admin
  • Дата: 27-09-2019, 16:57
27-09-2019, 16:57

Хорижий фуқаролар томонидан ов қилиш тартиби

Категория: ---

Хорижий фуқаролар томонидан ов қилиш тартиби 26. Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келадиган хорижий фуқароларга фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномаси асосида қуйидаги тартибда берилади:
ов қилиш ва балиқ овлаш учун хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши, бу ерда бўлиши ва Ўзбекистон Республикасидан кетиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
ов қилиш учун буюртманома, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат хорижий фуқароларга рухсатнома бериш учун асос ҳисобланади, хорижий фуқаронинг ўзи ёки унинг манфаатларини ифодаловчи шахс томонидан жўнатиладиган мазкур буюртманомада овланадиган ҳайвонлар турлари ва ов қилиш муддатлари кўрсатилади;
овлаш учун ов қуролидан фойдаланувчи хорижий фуқаро қуроллар ва ўқ-дориларни республикага олиб кириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг рухсатномасини олиши зарур.
27. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот дунёси объектлари айрим турларини, шу жумладан тувдоғ қушини овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келадиган хорижий фуқароларга фойдаланиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида берилади.
28. Тувдоғ қушини овлашда республиканинг бутун ҳудуди бўйича алоҳида Низом билан чеклашлар белгиланади.
29. Хорижий фуқароларнинг ов қилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси назорати остида амалга оширилади.
30. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун тўловлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ундирилади. Рухсатномалар мазкур тўловлар тўлангандан кейин берилади. Ёввойи ҳайвонларни овлаганлик учун тўловлардан тушган маблағлар белгиланган тартибда сарфланади.
31. Овлаш вақтида яраланган ҳайвонлар овланган ҳайвонларга тенглаштирилади.
32. Овланган ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, ўлжаларни ва шу кабиларни республикадан олиб чиқиб кетишга рухсатнома ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга рухсатнома ҳамда табиатни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат инспектори ва овчи томонидан имзоланган овланган ҳайвонлар тўғрисидаги далолатнома асосида берилади.
Информация к новости
  • Просмотров: 274
  • Автор: Admin
  • Дата: 26-09-2019, 15:56
26-09-2019, 15:56

Балиқ ови ишқибозлари учун

Категория: Информация

Балиқ ови ишқибозлари учун Юртимиз ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг бойлиги билан ҳам жаннатмакон жой саналади. Хусусан, Ўзбекистонда 80 га яқин балиқ турлари мавжуд. Ов мавсуми куз ойларидан бошлаб, март-апрелгача давом этади. Чунки бу даврда сувнинг ҳарорати 14 даражадан паст бўлиб, балиқлар ортиқча озиқланмай, истеъмол учун яроқли ҳолга келади. Йилнинг қолган қисми эса балиқларнинг урчиш даври ҳисобланади. Бу даврда балиқ овлаш тақиқланади.

Балиқ овлаш учун рухсатнома керакми?
Балиқ овининг турлари жуда кўп бўлиб, уларнинг бари қизиқарли: пўкакли, доночли, карпли (карп-фишинг), фидерли, спиннинг, троллинг ва ҳоказо. Эндигина балиқ овлашни бошлаганлар пўкакли қармоқдан фойдаланганлари маъқул. Чунки бу тўрга ҳар қандай турдаги балиқ илиниши мумкин — йиртқичлари ҳам, хонакилари ҳам. Қолаверса, балиқ овининг бу тури жуда оддий, кишига завқ ва қувват беради. Шу боис узоқ йиллардан бери балиқ овлаш билан шуғулланиб келган балиқчилар ҳам пўкакли қармоқдан воз кеча олишмайди.

Республикамизда балиқ овлаш учун алоҳида рухсатнома талаб қилинмайди. Рухсатномалар фақат қўриқхоналар, махсус балиқчилик хўжаликлари ҳудудида ов қилиш учун керак. Агар балиқчи ҳаваскор бўлса, истаган пайтида пўкакли қармоқ билан ов қилавериши мумкин.

Қаерда ов қилган маъқул?
Республикамизда мавжуд ҳар бир сув ҳавзаси ва кўллар балиқ ови ишқибозлари учун бир-биридан ажойиб ва қадрли. Уларни бу яхши, бу ёмон, дейиш фикридан йироқмиз. Лекин ов ишқибозлари учун айримларини айтиб ўтмасак бўлмас. Маълумки, Сирдарё — балиққа бой дарё ҳисобланади, баҳор-куз ойларида енгил автомобиллар билан у ерларга бориб бўлмайди. Бу даврда сув сатҳи бир неча метрга кўтарилиб, атроф сув билан қопланади. Натижада кўлмак ва ботқоқликлар пайдо бўлади.

Тошкент вилоятида эса балиқнинг йиртқич турлари ҳам овланади. Масалан, троегуб. У йирик танали бўлгани учун “кашалот” деган “лақаб” ҳам олган. Бу балиқ “Роҳат” кўлида, Тошкентдаги Япон боғи сув ҳавзасида ҳам учрайди. Ов учун энг маъқул жой, шубҳасиз, Чорвоқ сув омбори. Бу ерда йирик пелядь, зоғорабалиқ, хумбош балиқ (толстолоб) ва ҳатто гулмоҳи (форель)ҳам овлаш мумкин. Бўзсув каналида вазни 6 килограммгача бўлган лаққа балиқлар учрайди. ТошГРЭС сув омборида эса 15 килограммлик зоғорабалиқларни қармоққа тутиш мумкин.

Унутманг:
Ҳеч қачон керагидан ортиқ балиқ овламанг.
Сув ҳавзаси ва атроф-муҳитни ифлослантирманг.
Балиқ овлаш ва қайиқ бошқариш йўриқномасини диққат билан ўрганиб чиққандан сўнг, машғулотни бошлашингиз мумкин.
Бошқа балиқ овловчиларнинг ҳам ҳуқуқини ҳурмат қилинг.
Унутманг, тўр ва электроқармоқдан фойдаланиш балиқларга қирон келтиради.

Фойдали маслаҳатлар
* Балиқ овига отланганда ўзингиз билан ҳеч қачон ҳеч қандай балиқ маҳсулотлари (консерваланган, қовурилган, дудланган ва ҳоказо)ни олманг — акс ҳолда қайтишда балиқни дўкондан олишингизга тўғри келади. Чунки овда фақат қармоққа илинган балиқ — сизники!

*Биринчи балиқ қармоққа илинмагунча махсус тўрва халтани ишлатманг. Шунингдек, ов тугамагунча уларни йиғиштиришга шошилманг.

Бозордан харид қиладиганлар учун

Сифати қандай аниқланади?
Бозордан ёки балиқ сотилувчи махсус дўконлардан балиқ харид қилаётганда, сифатига шубҳа туғилса, аввало сотувчидан балиқчилик хўжалиги томонидан берилган рухсатнома ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси хулосасини сўранг.

Балиқнинг сифати бузилмаслиги учун, у музлатгичда ёки муз солинган идишларда сақланиши шарт. Шунингдек, янги балиқни жабрасининг қизиллиги ва тиниқлигидан билиш мумкин. Эскирган балиқнинг жабраси рангсиз ва буришган бўлади. Агар қилтаноғи камроқ бўлсин десангиз, катта балиқни танланг. Лаққа, гулмоҳи ва зоғорабалиқларнинг йирикларида қилтаноқни бемалол ажратиш мумкин.

Метки к статье: по, новости

Информация к новости
  • Просмотров: 5265
  • Автор: Admin
  • Дата: 26-09-2019, 15:56
26-09-2019, 15:56

Умумий коидалар

Категория: Информация

Умумий коидалар 1. Мазкур Низом «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳайвонот дунёси объектларини фойдаланишга бериш, ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, овчилик ўлжаларини, зоология коллекцияларини, ҳайвонларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш, шунингдек овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш тартибини белгилайди.
2. Қуйидагилар ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобланади:
келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар — сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари;
ёввойи ҳайвонлардан ташкил топадиган табиий ҳайвон галалари ёки уларнинг ҳар қандай тўдалари;
ёввойи ҳайвонларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари;
ёввойи ҳайвонлар яшаш фаолиятининг маҳсулотлари.
3. Табиий эркинлик ҳолатида яшовчи барча ёввойи ҳайвонлар, шунингдек овчилик ва балиқ овлаш жойларига қўйиб юборилган ҳайвонлар давлат мулки ҳисобланади ва давлат овчилик-балиқ овлаш фондини ташкил этади.
Питомникларда, инкубаторларда, фермаларда, ҳовуз хўжаликларида ўстирилган ва шу хўжаликларнинг чегараларида жойлашган ёввойи ҳайвонлар питомниклар, инкубаторлар, фермалар, ҳовуз хўжаликлари тегишли бўлган шахсларнинг мулки ҳисобланади.
Ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш ҳуқуқи барча тоифалардаги ер ва сув объектларига эгалик қилиш, уларни тасарруф этиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқидан ажратилган.
4. Қуйидагилар ов қилиш ва балиқ овлаш маҳсулотлари ҳисобланади — мўйна ва тери, ҳайвоннинг шохи, шунингдек улардан тайёрланган буюмлар, ёввойи ҳайвонлар ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва улардан ҳосил бўлган маҳсулотлар, уларнинг гўшти, уларнинг қисмлари, паррандалар ва судралиб юрувчи ҳайвонларнинг тухумлари, балиқларнинг увулдириғи, овчилик ўлжалари ҳамда белгиланган тартибда тутилган ҳайвонларнинг ўзи.

Метки к статье: по, новости

Информация к новости
  • Просмотров: 209
  • Автор: Admin
  • Дата: 26-09-2019, 15:55
26-09-2019, 15:55

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш

Категория: Информация

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш 5. Қуйидагилар ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари ҳисобланади:
ов қилиш (спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида);
балиқ овлаш (спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида);
ҳайвонот дунёсидан илмий, тиббий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;
ҳайвонлар фаолиятининг фойдали хусусиятларидан фойдаланиш;
ҳайвонлардан уларнинг фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш;
кўпайтириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, намойиш қилиш ҳамда тижорат мақсадларида тутқунликда сақлаш (питомникларда, ҳайвонот боғларида ва ҳоказо);
зоология коллекциялари барпо этиш;
ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш, уларни мослаштириш ва қайта мослаштириш;
тиббиёт, уй ҳайвонларининг ўлат касалликларига қарши, санитария-эпидемиология ва ветеринария мақсадларида фойдаланиш.
Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турлари ва усуллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
6. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади.
Ҳайвонот дунёсидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан ҳайвонларни яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва ҳайвонларга зарар етказмасдан амалга оширилади. Шунингдек барча табиий сув ҳавзаларида 5 килограммгача ва овчилик-балиқ овлаш хўжаликларига рўйхатдан ўтказилган табиий сув ҳавзаларида 10 килограммгача миқдорда балиқларни спорт ва ҳаваскорлик тарзида овлаш ҳам умумий фойдаланишга тегишли бўлади. Ҳайвонот дунёси объектларидан умумий фойдаланиш бепул амалга оширилади.
Балиқларни спорт ва ҳаваскорлик тарзида овлаш:
ушбу бандда белгиланган миқдорларда балиқ овлашнинг белгиланган қоидаларига риоя қилган ҳолда барча сув ҳавзаларида рухсат берилади;
қўриқхоналар ҳудудида, бошқа қўриқланадиган ҳудудларда овлаш тақиқланади (уларнинг низомларига мувофиқ);
балиқ питомниклари ва ҳавза хўжаликлари ҳудудида эса — маъмуриятнинг розилиги билан овлашга рухсат берилади.
7. Умумий фойдаланишга тегишли бўлмаган ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш махсус фойдаланиш ҳисобланади. Махсус фойдаланиш рухсатномалар асосида тўлов эвазига амалга оширилади.
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўлов ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларни ёввойи ҳайвонларни ва уларнинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан, биотехника тадбирларини ўтказишдан озод этмайди.
Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар ҳайвонот дунёсидан умумий асосларда фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

Метки к статье: по, шаблоны

Информация к новости
  • Просмотров: 132
  • Автор: Admin
  • Дата: 26-09-2019, 15:55
26-09-2019, 15:55

Ҳайвонот дунёсидан умумий фойдаланишга рухсатномалар бериш тартиби

Категория: Информация

Ҳайвонот дунёсидан умумий фойдаланишга рухсатномалар бериш тартиби 9. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш, унинг мақсадларидан қатъи назар, фақат махсус ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ва тақсимланадиган пулли квоталар асосида берилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Чет эл фуқаролари томонидан ҳайвонот дунёсининг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган айрим турларини овлашни ташкил этиш ва овлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан белгиланади.
10. Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатномалар:
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонларни табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
ўрмон фонди (Давлат ўрмон фонди) ерларида — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан ажратиладиган квоталар асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан;
овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахслар томонидан — белгиланган квоталар доирасида фақат уларга бириктирилган ҳудудда;
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.
11. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш учун буюртманомалар:
ўрмон фонди (Давлат ўрмон фонди) ерларида ҳайвонот дунёси объектларини тутиш (отиш, овлаш)га Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига;
фақат уларга бириктирилган ҳудудларда овчилик-балиқчилик хўжаликларида белгиланган квоталар доирасида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга — овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг тегишли бошқарув органларига;
қолган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига берилади.
12. Ёввойи ҳайвонларни илмий, тиббий, маданий-маърифий мақсадларда ва бошқа мақсадларда тутишга рухсатномалар тақдим этилган буюртманомалар асосида берилади, уларда қуйидагилар кўрсатилади:
ёввойи ҳайвонларни тутадиган юридик шахс (ташкилот)нинг номи, унинг реквизитлари, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми, паспортига ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар;
тутишнинг мақсадлари ва усуллари;
турлар бўйича ҳайвонлар сони;
тутиш қуроллари ва сузиш воситалари (балиқ овлашда);
мўлжалланаётган тутиш жойи (туман, вилоят);
ҳайвонларни тутиш муддатлари.
Ариза 7 кун мобайнида кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, юридик ёки жисмоний шахс рухсатнома олиш учун буюртманомани такроран бериш ҳуқуқига эгадир.
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
13. Ёввойи ҳайвонларни спорт-ҳаваскорлик ва саноат мақсадларида тутишга рухсатнома тақдим этилган буюртманомалар асосида берилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
ёввойи ҳайвонларни тутадиган юридик шахс (ташкилот)нинг номи, унинг реквизитлари, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми, паспортига ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар;
ҳайвонларни тутиш мақсадлари;
овчилик-балиқчилик хўжаликлари ёки бошқа маъмурий ҳудудлар бўйича турларига кўра ҳайвонлар сони;
ҳайвонларни тутиш муддатлари;
ҳайвонларни тутиш жойи;
тутиш усули;
илмий ташкилотлар ва табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланган ҳайвонларнинг сўралаётган турлари сони тўғрисидаги маълумотлар;
табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланган ўтган йили тутилган ҳайвонлар сони (ҳайвонларнинг турлари ва хўжаликлар бўйича);
амалга ошириладиган муҳофаза қилиш ва кўпайтириш тадбирлари ҳажмлари;
агар уларни Ўзбекистон ташқарисига олиб чиқиш мўлжалланаётган бўлса, ҳайвонларни ва уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотларини етказиб беришга шартномалар (контрактлар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга рухсатнома олиш учун буюртманомага Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси илова қилинади.
Буюртманома 7 кун мобайнида кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда юридик ёки жисмоний шахс рухсатнома олиш учун буюртманомани такроран бериш ҳуқуқига эгадир.
(13-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
14. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан 15 кун мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга рухсатнома бериш тўғрисидаги тақдимномани Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади. Рухсатнома бериш рад этилиши учун асос мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бу ҳақда аризачига маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида 10 кун мобайнида тегишли рухсатномани расмийлаштиради ва беради.
15. Фуқаролар томонидан спорт-ҳаваскорлик ови ва балиқ овлаш овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг рухсатномалари бўйича фақат уларга бириктирилган ҳудудларда — овчилик-балиқчилик хўжаликларида амалга оширилади.
16. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланишга рухсатнома фақат мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ қиймат тўлангандан кейин берилади.
17. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланишга — ёввойи ҳайвонларни тутиш (отиш, овлаш)га рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган белгиланган намунадаги махсус бланкаларда берилади. Рухсатномалар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланади ва белгиланган тартибда сақланади.
Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга рухсатномалар берилиши махсус дафтарда қайд этилади, унда фойдаланувчи, тутиш жойи ва тутишга рухсат берилган ҳайвонлар сони, ҳайвонларни тутиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
18. Қуйидаги ҳолларда:
буюртманомада кўрсатилган ҳайвонларнинг турларини тутишга квота мавжуд бўлмаганда;
ҳайвонларни тақиқланган жойларда, тақиқланган вақтда ёки тақиқланган усулда тутишга буюртманома тақдим этилганда;
табиатни муҳофаза қилиш органларига тутиш сўралаётган ҳайвонлар сони тўғрисидаги маълумотлар ва илгари берилган рухсатнома (квота) бўйича тутилган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаганда;
тутилиши мўлжалланаётган ҳайвонлар сони қиймати тўланмаганда;
тутилган ҳайвонларни узоқ вақт тутиб туриш учун шарт-шароитлар мавжуд бўлмаганда;
қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолатларда рухсатнома бериш рад этилиши мумкин.
Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Рухсатнома берилиши рад этилганлиги тўғрисидаги қарор юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ юқори органларга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
19. Тайёрлаш ва спорт-ҳаваскорлик мақсадларида ёввойи ҳайвонларни тутишга рухсатнома олишда ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш, сонини ҳисобга олиш ҳамда тутилган ҳайвонларни ҳисобга олиш тадбирларини амалга оширадиган шахслар устуворлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.
20. Рухсатнома олган шахс уни фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас. Айбдор шахслар (рухсатномани берган ва қабул қилган шахслар) қонун ҳужжатларга мувофиқ жавоб берадилар.
21. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга рухсатнома олган юридик ва жисмоний шахс (мақсадлардан қатъи назар):
рухсатноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин, бироқ 10 кунлик муддатдан кечикмай, рухсатномани уни берган органга ундан фойдаланганлик тўғрисидаги қисқача ҳисобот билан биргаликда қайтаришга;
рухсатномада кўрсатилган барча талабларга риоя қилишга мажбурдир.
Рухсатномага ўзбошимчалик билан бирон-бир тузатиш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
22. Ҳайвонларни спорт-ҳаваскорлик овида ёки балиқ овида тутган жисмоний шахс овчилик-балиқчилик маҳсулотларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга ҳақлидир.
Овчилик маҳсулоти сотилган тақдирда, жисмоний шахс ҳайвонларни тутишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхасига, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
23. Рухсатнома унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир. Рухсатнома бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Тутилган ёввойи ҳайвонлардан рухсатномада кўрсатилган мақсадларга мувофиқ фойдаланилади.
24. Қонун ҳужжатлари талабларига, мазкур Низомга, шунингдек ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларда баён қилинган талабларга риоя этилиши учун номига рухсатнома берилган юридик ва жисмоний шахслар жавоб берадилар. Йўл қўйилган бузилишлар учун рухсатнома олиб қўйилади, қонунни бузувчига нисбатан эса амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўлланилади.
25. Овчилик хўжалигига, инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказаётган ҳайвонлар уларга бириктирилган ер майдонларида овчилик-балиқчилик хўжаликларининг овчилари ва ёлланган овчилари ҳамда овчилар ва фуқароларнинг махсус бригадалари томонидан, ов мавсумидан ташқари, рухсатномалар бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда тутилади.